Рамос ПСЖ билан шартномасини бекор қилиши ростми?

ПСЖнинг испаниялик ҳимоячиси Серхио Рамоснинг акаси ва агенти ҳисобланган Рене Рамос укасининг француз гранди билан амалдаги шартномасини бекор қилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

“Серхио фаолиятини тугатиш ёки клуб билан шартномасини бекор қилиш ниятида эмас. Бунга ҳеч қандай шубҳа йўқ. Ҳозир унинг жароҳати бор. Серхио қачон соғайса, ўшанда ўйнайди”, - деди Рене.

Эслатиб ўтамиз, 35 Рамос ПСЖ сафига жорий ёз “Реал”дан эркин агент сифатида кўчиб ўтган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар