Рамоснинг ПСЖдаги дебюти яна кечикадиган бўлди. Чунки...

"Пари Сен-Жермен" клуби ҳимоячиси Серхио Рамос сон мушакларидан олган жароҳатидан ҳали ҳам соғаймади.

Le Parisien тарқатган хабарга кўра, испаниялик футболчи чемпионатнинг навбатдаги туридан ўрин олган "Ренн"га қарши баҳсдан олдинги жамоавий машғулотларда қатнашмаган.

AS нашрининг ёзишича, Рамоснинг “Ренн”га қарши ўйинда иштирок этиш эҳтимоли жуда кам. Унинг қачон сафга қайтиши ҳам номаълум.

Қайд этилишича, Рамоснинг ўзи имкон қадар тезроқ ўйнашни хоҳлаяпди, бироқ жамоа мураббийлари ва шифокорлар унинг саломатлиги билан таваккал қилиш ниятида эмас ва фақатгина тўлиқ соғайиб кетгач, уни майдонга туширишга рухсат беришмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Рамос июль ойида ПСЖга ўтганди, лекин ҳали бирорта ҳам ўйинда иштирок этгани йўқ.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)