Рангник Холандни МЮга олиб келадиган одам топди

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Ральф Рангник жамоага Эрлинг Холандни олиб келиш бўйича ҳаракатларни бошлаб юборди.

Маълумотларга қараганда, германиялик мутахассис футболчининг отаси Альф-Инге Холанд билан учрашиб, Эрлингни трансфери бўйича музокара ўтказган.

Manchester Evening News нашрининг хабар беришича, Ральф Рангник 2019 йили Эрлинг Холанд “Зальцбург” жамоаси билан шартнома имзолаганида бу трансфер бошида Австрия клубида спорт дирекори бўлиб ишлаган Ральф Рангник турган. Ўшандан буён бу мутахассис Эрлинглар оиласи билан дўстона муносабатларни сақлаб келади.

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти буни инобатга олган ҳолда, агар Рангник норвегиялик тўпурарни Манчестерга олиб келса, қўшимча 10 миллион евро бонус берилишини эълон қилган.

Жорий мавсумда Эрлинг Холанд Бундеслигада 11 та учрашувда рақиблар дарвозасини 13 маротаба ишғол қилди. Унинг “Боруссия” билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ярмигача имзоланган. Бироқ битимга кўра, Холандни олмоқчи бўлган клуб 2022 йилнинг ёзида уни трансфер қилиш имконига эга бўлади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×