Расман!

Саудия Арабистонининг "Ал-Насср" жамоаси расман ўз сафига уругвайлик футболчи Жонатан Родригесни қўшиб олди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатди.

Манбанинг маълум қилишича, Жонатан бугун риёдликлар сафида тиббий кўрикдан ўтади ва машғулотларга қўшилади.

Эслатиб ўтамиз, Родригес фаолияти давомида "Пеньярол", "Бенфика", "Депортиво" каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган. 28 ёшли Жонатан қанотларда ва марказий ҳужумда ўйнай олади. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×