Расман!

"Барселона" ўз таркибига яна бир футболчини қўшиб олди. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида маълум қилди.

Сўнгги мавсумларни "Лион" сафида ўтказган нидерландиялик Мемфис Депай эркин агент мақомида Каталонияга кўчиб ўтди. Ҳозирча, шартнома қанча муддатга тузилгани маълум эмас.

Аввалроқ, клуб Серхио Агуэро, Эрик Гарсия, Эмерсон каби футболчиларни ўз сафига қўшиб олганди. Бу трансфер устида эса, ўтган йилдан бери ишланаётган эди.

27 ёшли ҳужумчи жорий мавсум "Лион" сафида 40 ўйин ўтказиб, ўз ҳисобида 22 гол ва 12 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

photo_2021-06-19_21-50-00

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар