Расман!

"Реал Сосьедад" клуби "Пари Сен-Жермен"нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Рафинья Алькантара бидан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Таъкидлаш керакки, испан клуби 28 ёшли футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ярим йилга ижарага олди.

Рафинья жорий мавсум Франция чемпионатида жами 5 та ўйинда майдонга тушди холос.

Эслатиб ўтамиз, Рафинья Алькантара учун Ла Лига бегона эмас. У бундан аввал “Сельта” ва “Барселона” клубларида ҳам тўп сурган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×