Расман! Черчесов Россия терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди

Россия футбол уюшмаси терма жамоа бош мураббийи Станислав Черчесов борасида қарор қабул қилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, Черчесов ва мураббийлар штаби лавозимини тарк этди. Энди ушбу лавозимга номзод топиш ишлари бошланган.

Черчесов Россия терма жамоасини 2016 йили қабул қилиб олганди. У 2018 йилги ЖЧда чорак финалга қадар етиб борди. Евро-2020да эса Бельгия, Дания ва Финляндия жойлашган гуруҳда охирги ўринни эгаллади.

Ушбу натижадан сўнг россиялик мухлислар ва футбол жамоатчилиги мураббийни кескин танқид қилди. Узоқ мунозаралардан сўнг Черчесов лавозимидан озод этилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!