Расман! Мората янги мавсумни қайси жамоада бошлаши аниқ бўлди

Испаниялик ҳужумчи Альваро Мората янги мавсумни ҳам "Ювентус"да ўтказади. Бу ҳақда Турин клуби расмий сайти хабар бермоқда.

"Ювентус" футболчининг ижарасини 2022 йил ёзигача узайтиришга муваффақ бўлди. Аввалроқ, ижара шартномасини янгилаш италияликларга 10 миллион еврога тушиши ҳақида хабар берилган эди. Шу билан бирга, "Юве" 45 миллион евро эвазига футболчини тўлиқ сотиб олиш ҳуқуқини ҳам сақлаб қолади.

28 ёшли Мората ўтган мавсум "Ювентус" таркибида барча турнирларда жами 44 учрашув ўтказди. У ушбу ўйинларда ўз ҳисобига 20 та гол ва 12 та голли узатма ёздириб қўйди.

Моратанинг “Атлетико” билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар