Расман!

Хабарингиз бор, жорий мавсум аввалида "Навбаҳор" жамоаси таркибига бир қатор янги футболчилар, шу жумладан, сербиялик легионерлар ташриф буюришганди. Улар орасида 29 ёшли тажрибали ҳимоячи Никола Тасич ҳам бор эди.

Тасич “Навбаҳор” таркибида 3 ўйинда майдонга тушиб, жами 79 дақиқа ҳаракатланди.

Ўзаро келишувга мувофиқ, “Навбаҳор” клуби Никола Тасич билан тузилган шартномани бекор қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

IMG_1565

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)