Расман! Секейра "Локомотив"ни тарк этди

Ушбу мавсум “темирйўлчилар”ни бошқарган Микаэль Секейра “Локомотив” ПФК билан ўзаро келишган ҳолда жамоани тарк этди.

секейра222

Португалиялик мутахассис бугун тунда ўз юртига учиб кетади. Ушбу мавсум жамоамизни бошқарган Микаэль Секейра ватанига кетиш олдидан жамоа аъзоларини бир жойга йиғиб, клуб раҳбарияти, мураббийлар штаби ҳамда футболчиларга миннатдорчилик билдирди.

секейра22

Ўз навбатида клубимиз раҳбарияти ҳам португалиялик мураббий шаънига илиқ фикрлар айтиб, якунига етаётган мавсум учун ташаккур изҳор қилди. “Локомотив” ПФК Микаэль Секейрага ўзаро ҳамкорлик учун миннатдорлик билдиради ҳамда мураббийнинг кейинги фаолиятига омад тилайди.

“Локомотив” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
25/11/2021 14:14
Омадини берсин! Коррупция йукотилгач, яна кайтиб келиши насиб килсин!