Расман! УЕФА ва КОНМЕБОЛ тарихий ҳужжатни имзолайди

15 декабрь чоршанба куни УЕФА ва КОНМЕБОЛ ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди. Энг йирик футбол уюшмалари вакиллари 2028 йилнинг ёзига қадар ҳамкорлик меморандуми бўйича келишувга эришди.

Ушбу ҳужжатнинг энг асосий меваси Европа ва Жанубий Америка қитъалари чемпионлари ўртасида анъанавий тарзда ўйинлар ўтказишга келишиб олиш бўлди.

Ана шундай тўқнашувларнинг дастлабкиси 2022 йилнинг 1 июнга белгиланган. Шу куни Лондонда Европа ва Жанубий Америка қитъасининг амалдаги чемпионлари - Италия ва Аргентина ўзаро майдонга тушади. Бундай ўйинларнинг номи "финалиссима" деб аталади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×