Расмий хабар! "Бунёдкор" АГМК футболчисини ўз сафига қўшиб олди

Бугун бир неча соат аввал SPORTS.uz сайти орқали АГМК вакили Дилшод Жўраев "Бунёдкор" аъзосига айланаётгани борасида хабар бергандик. Энди эса "Бунёдкор" клуби матбуот хизмати ушбу маълумотни расман эълон қилди.

Фаолиятининг аксар қисмини “Бунёдкор”да ўтказган ярим ҳимоячи Дилшод Жўраев уч йилдан сўнг яна “қалдирғоч”га айланди.

29.08.2020 Bukhara 2-2 AGMK (32)

Сўнгги уч мавсумни Олмалиқнинг АГМК клубида ўтказган Дилшод Жўраев эркин агент сифатида жамоага қўшилди. Ярим ҳимоячи билан икки йиллик шартнома имзоланди. Демак, Дилшод Жўраев 2022-2023 йилги мавсумларни “Бунёдкор” либосида ўтказади.

МАЪЛУМОТ УЧУН
Дилшод Жўраев
Туғилган йили: 21.04.1992
Туғилган жойи: Тошкент
Амплуаси: ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари
2011 йил “Бунёдкор” (ўринбосарлар)
2012 йил “Динамо”
2012-2015 йиллар “Бунёдкор”
2016 йил АГМК
2016 йил “Андижон”
2017-2018 йиллар АГМК
2018 йил “Бунёдкор”
2019-2021 йиллар АГМК
2022 йилдан “Бунёдкор”

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!