Райан Гарсиянинг бу сафарги жанги ҳам қолдирилди. У қўлида жарроҳлик амалиёти ўтказади

Профессионал бокснинг енгил вазн тоифасида фаолият олиб бораётган америкалик Райан Гарсия навбатдаги жангини 27 ноябрь куни собиқ жаҳон чемпиони Жозеф Диасга қарши ўтказиши керак эди. Аммо Гарсиянинг қўлида жарроҳат сабаб жанг бекор қилинди. 

"Мени қўллашда давом этган барча мухлисларимга раҳмат айтамоқчиман. Қўлимда зудлик билан жарроҳлик амалиёти ўтказилиши керак бўлган жароҳат сабаб,, навбатдаги жангимни қолдирмоқдамиз. Мен душанба куни "Cedars-Sinai"да операция қилинаман. 2022 йилда яхшироқ бўлиб қайтишга ваъда бераман",-деб ёзади Гарcия. 

Эслатиб ўтамиз, ундан олдинроқ Гарcия Хавьер Фортуна билан жангдан олдин руҳий ҳолатидаги муаммо сабаб жангини бекор қилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар