"Реал" футболчиси жароҳат олди

"Реал" Мадрид клуби ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга жароҳат олиб сафдан чиқди.

Дастлабки ташхис натижалари 18 ёшли футболчининг чап оёғи қаттиқ шикастланганини маълум қилмоқда. Франциялик ярим ҳимоячи тез орада чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтади ва шундан сўнг, унинг тикланиш санаси аниқ бўлади.

Камавинга "Реал" сафига жорий йилнинг августида “Ренн” клубидан кўчиб ўтган эди. У ўтган давр мобайнида 7 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ва 1 та ассист ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!