"Реал" футболчиси учун 3та топ клуб курашмоқда

"Реал" ярим ҳимоячиси Иско жамоасини ўзгартириши мумкин.

"Mirror" нашрининг хабарига кўра, испаниялик футболчи хизматига Европанинг 3та топ клуби қизиқиш билдирмоқда. "Арсенал", "Тоттенхэм" ва "Наполи" испанияликни ўз таркибида кўрмоқчи. 

Аввалроқ, "Милан" ҳам Искони харид қилмоқчилиги ҳақида маълумотлар тарқалганди, бироқ футболчи "россонерилар" раҳбариятидан юқори маош сўрамоқда. 

2020/21 йилги мавсумда 29 ёшли хавбек 25та ўйинда майдонга тушиб, 2та голга ассистентлик қилган. Унинг "қаймоқранглилар" билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!