“Реал” ҳийла билан Салоҳни ўз сафига қўшиб олмоқчи

 

Мадриднинг “Реал” жамоаси “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Don Balon нашри маълум қилди.

Мадрид клуби президенти Флорентино Перес мисрлик футболчининг хизматларига шахсан қизиқиш билдирган. Мерсисайдликлар Салоҳни 200 млн еврога баҳоламоқда, аммо Перес футболчилар алмаштириш йўли билан нархни туширмоқчи.

“Қироллик клуби” Салоҳ учун дарвозабон Кейлор Навас ва қўшимча пул бермоқчи. “Ливерпуль”да посбон муаммоси борлиги сабабли “Реал”да ушбу келишув амалга ошишига ишонишмоқда.

Маълумотларга кўра, Муҳаммад Салоҳ “Ливерпуль”ни тарк этадиган бўлса, мерсисайдликлар “Лион” ҳужумчиси Набиль Фекирни ўз сафига қўшиб олади. Томонлар дастлабки келишувга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!