“Реал” Мбаппе билан қачон шартнома тузиши аниқ бўлди

“Пари Сен-Жермен” ҳужумчиси Киллиан Мбаппе ўзи истаган клуб- “Реал” билан Чемпионлар лигаси доирасидаги ўзаро тўқнашувдан кейин шартнома имзолайдиган бўлди.

ПСЖ ва “Реал” Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финалида ўзаро тўқнаш келади. Дастлабки учрашув 15 февраль куни Парижда, жавоб баҳси 9 март куни Мадридда бўлади. Шундан сўнг, Мбаппе янги жамоаси билан муносабатларни расмийлаштиради ва мавсум якунлангач, “Қироллик клуби”га кўчиб ўтади.

Мбаппе ПСЖда 2017 йилдан бери ўйнамоқда. Парижликлар асосий тўрурарини ушлаб қолиш мақсадида йилига 36 миллион евро маош ваъда қилди. Бироқ, Мбаппе бу таклифни қабул қилмай,  21 миллион евро тўлайдиган “Реал” учун тўп тепадиган бўляпти.

Жорий мавсумда Мбаппе Франция чемпионатида 17 та учрашувда 9 та гол урди ва саккизта ассистни амалга оширди. Бундан ташқари, 22 ёшли футболчи Чемпионларлигасида олтита ўйинда тўртта, Франция кубогида иккита баҳсда бешта тўп киритган.

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×