“Реал”: Мбаппе кўнмаса, бошқа юлдуз келади!

“Реал” раҳбарияти ПСЖ ҳужумчи Килиан Мбаппени қўлга кирита олмаган тақдирда унинг ўрнига олинадиган футболчи борасида бир қарорга келди.

“Қироллик клуби” ёзги трансферлар вақтида асосий нишон сифатида франциялик тўпурарни белгилаган ва уни олиб келиш йўлларини қидирмоқда. Бироқ бу осон бўлмайди. Чунки Килианнинг трансфери ўта қиммат бўлиш билан бирга , унинг маоши ҳам шунга яраша бўлади.

Агар мадридликлар Мбаппени қўлга кирита олмаса, ўрнига “Ливерпуль” тўпурари Муҳаммад Салоҳни олишни режалаштиряпти. Мисрлик футболчи анчадан бери бош мураббий Юрген Клопп билан чиқиша олмай юрибди ва ўзи ҳам бир неча марта “Реал”да тўп суриш истаги борлигини айтган.

Муҳаммад Салоҳнинг ливерпулликлар билан шартномаси 2023 йилнинг ярмигача тузилган. Бироқ, унинг трансфери Мбаппеникидан анча арзон ва осон.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар