“Реал” Мбаппени олиш учун бир юлдузидан воз кечди

“Реал” келаси ёзда бир неча катта трансферларни амалга оширишга қарор қилган. Мадридликларнинг асосий нишони сифатида ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе белгилангани барчага маълум.

Франциялик футболчи ёзда эркин агентга айланса-да, уни олиб келиш учун каттагина маблағ сарфланиши керак бўлади.

“Қироллик клуби” раҳбарияти қўшимча маблағга эга бўлиш учун биринчи навбатда Эдин Азарни сотиб юборишга қарор қилди.

30 ёшли бельгиялик ҳужумкор футболчи “Челси”дан олиб келинганидан бери ўз даражасида ўйнай олгани йўқ. У кўп жароҳат олмоқда ва шу туфайли жамоага фойда келтирмаяпти.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар