“Реал” суперфутболчи билан музокара бошлади. Трансфер яқин!

“Челси” билан янги битим борасида келиша олмаган Антонио Рюдигер “Реал” билан музокара бошлади.

Ivision Sport нашрининг хабар қилишича, “Қироллик клуби” Рюдигер рад этолмайдиган шартнома таклиф қилишга тайёр.

Аслида “аристократлар” ҳам етакчи ҳимоячисини Лондонда олиб қолишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ, улар таклиф қилаётган шароитлар германиялик футболчини қониқтирмаяпти.

Манбалар мадридликларнинг Рюдигер билан музокараси ижобий тарзда давом этаётганини ёзмоқда. Испан клуби раҳбарияти футболчи учун етарли маблағ топиш йўлида “Реал”нинг тўрт  нафар аъзосини сотиб юборишни мўлжалламоқда.

28 ёшли Рюдигер жорий мавсумда Англия премьер-лигасида ўнта учрашувда иштирок этди ва бир бор рақиблар дарвозасини ишғол қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!