Мадриднинг "Реал" клуби раҳбарияти украиналик дарвозабон Андрей Лунинни яна ижарага бериб юбормоқчи. Улар буни Андрей мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиши учун амалга оширишмоқчи.

“Мета Спорт” нашри тарқатган хабарга қараганда, 22 ёшли посбоннинг янги манзили "Кадис" клуби бўлиши мумкин. Луниннинг кетишига шахсан клуб президенти Флорентино Перес ва бош мураббий Карло Анчелотти рухсат берган.

Лунин ўтган мавсум фақатгина "Алькояно"га (1:2) қарши бўлиб ўтган Испания кубоги баҳсида майдонга тушди холос.

"Реал" бунга қадар Андрейни "Леганес", "Вальядолид" ва "Овьедо" клубларига ижарага берган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар