"РБ Лейпциг" клуби ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Даниэль Ольмо фаолиятини ўз ватанида давом эттириши мумкин.

Bild нашри тарқатган хабарга қараганда, 23 ёшли футболчига Мадриднинг "Атлетико" клуби жиддий қизиқиб қолган. "Матрасчилар" уни жорий ёзги трансферлар давридаёқ таркибга қўшиб олишмоқчи.

Қайд этиш лозимки, Ольмога “Атлетико”дан ташқари "Реал" ва "Барселона" ҳам бефарқ эмас.

Даниэль Ольмо "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади. У "РБ Лейпциг" сафида 2020 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган мавсум "буқалар" таркибида жами 46 та ўйин ўтказди ва 7 та гол ҳамда 12 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар