Австриялик ҳимоячи Давид Алаба расман "Реал" футболчиси сифатида оммага таништирилди. Бу ҳақда "қироллик клуби" матбуот хизмати хабар тарқатди. 
 
Алаба янги жамоаси тўртинчи рақамда ҳаракат қилади. Аввал бу рақам ПСЖ сафига кўчиб ўтган жамоа сардори Серхио Рамосга тегишли эди. 
 
Таъкидлаб ўтамиз, Мадрид клуби Алабани текинга қўлга киритди. Июнь ойида футболчининг "Бавария" билан амалдаги келишуви якунланди ва эркин агент мақомида "қаймоқранглилар" сафига келиб қўшилди.
 
2020/21 йилги мавсумда ҳимоячи 32та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урган хамда 4та голга ассистентлик қилган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)