“Реал”да Мбаппенинг рақами сабаб норозилик чиқди

“Реал”да узоқ йиллар давомида 10-рақамда ўйнаган Лука Модрич шартномаси якунлаб, клубни тарк этганидан кейин унинг рақами бўш қолди.

Клуб раҳбарияти бу рақамни жамоанинг янги етакчиси Килиан Мбаппега топширди. Франциялик тўпурар Мадрид клубидаги дебют мавсумини 9-рақамда ўтказган эди.

Мбаппе янги рақамни қабул қилиб олди. Унинг 9-рақами асосий таркибга қабул қилинган ҳужумчи Гонсало Гарсияга берилди. Айнан мана шу ҳолат Гонсало Гарсиянинг асосий рақобатчиси Эндрикка ёқмади.

Goal нашрининг ёзишича, бразилиялик 19 ёшли ҳужумчининг жамоа ичида ўзини тутиши 9-рақам унга берилмаганидан аламзада эканини кўрсатмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!