"Барселона" ва "Реал" Мадрид Испания суперкубоги ярим финал ўйинида тўқнаш келади.

Мазкур баҳс учун каталонияликлар бош мураббийи Хави қайдномани эълон қилди. Ундан 24 нафар футболчи ўрин эгаллаган. Эътиборлиси, рўйхатга "Барса"нинг жароҳат олгани айтилган 3 вакили - Араухо, Фати ва Френки де Йонг киритилган.

Шунингдек, узоқ танаффусдан сўнг жамоага қайтган Дани Алвес ҳам муҳим ўйинда қатнашиши мумкин. Томонларнинг сўнгги қарама-қаршилигида "қироллик клуби" "Камп Ноу"да 2:1 ҳисоби билан ғалаба қозонган эди. 

"Эл-класико" 12-дан 13 январга ўтар кечаси 00:00 да старт олади. 

photo_2022-01-10_16-00-52

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

×