“Реал”га сиғмай қолган юлдузга янги жамоа чиқди

“Милан” раҳбарияти “Реал” плеймейкери Искони трансфер қилишни истамоқда.

Миланликлар бу футболчини клубни тарк этган Ҳакан Чалханўғлининг ўрнини босишига ишонмоқда. Айни пайтда “Милан” мадридликларга трансфер бўйича таклиф тайёрлаяпти.

Маълумотларга қараганда, Карло Анчелотти ижарада юрган Мартин Эдегорни “Реал”га қайтаради ва унга асосий таркибдан жой беради. Бу  Иско ўзига янги жамоа топиши кераклигидан далолат беради.

“Реал” Исконинг трансферини 20 миллион еврога баҳоламоқда. Бу футболчи ўтган мавсумда примерада 25 та ўйин ўтказди ва уларнинг аксариятида захирадан майдонга тушди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)