“Реал”га Сульшер қадрламаган футболчи керак

“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти “Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Диогу Далотни трансфер қилишни режалаштирмоқда.

Аслида италиялик мураббий Далотга “Эвертон”да ишлаб юрганидан бери харидор ҳисобланади.

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти бош мураббий Уле-Гуннар Сульшер ишонч билдирмаётган ҳимоячини 15 миллион еврога сотиб юборишга тайёр. Шундай бўлса-да, “қироллик клуби”га бу трансферни амалга ошириш осон бўлмайди.

Чунки “Милан” Далотни яна ижарага олиб, кейинчалик 22 ёшли футболчининг трансферини тўлиқ сотиб олишни режалаштирмоқда.

“Порту” тарбияланувчиси бўлган Диогу Далот 2018 йилда “Манчестер Юнайтед”га трансфер қилинган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар