“Реал”га яна бир юлдуз келади

“Реал” раҳбарияти келаси мавсум охирида клубни тарк этадиган Лука Модрич ўрнига муносиб ўринбосар топди.

“Қироллик клуби” 36 ёшли хорватиялик ярим ҳимоячи позициясига “Бавария”да порлаётган Леон Горецкани олиб келишни истамоқда.

Мадридликлар 26 ёшли футболчи учун мюнхенликларга 50 миллион евро тўлаб беради.  Анчелотти майдон марказида германиялик футболчилар – Тони Кроос ва Леон Горецка тандемини ўйнатмоқчи.

 Таъкидлаш жоизки, Горецка “Шальке”дан  2018 йилда “Бавария”га ўтганидан кейин Европанинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бирига айланди. Бу футболчи мюнхенликлар таркибида жами 112 та учрашувда иштирок этиб, 25 та гол урди ва 27 та голли пас муаллифи бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)