"Реал" Мадрид клубининг бирданига 3 нафар футболчиси жароҳат олди ва улар навбатдаги ўйинни ўтказиб юборади. Гап Иско, Марко Асенсио ва Мариано Диас ҳақида кетмоқда.

Журналист Мигель Анхелнинг сўзларига кўра, Исконинг белидан, Мариано эса тўпиғидан жароҳат олган. Ушбу футболчиларнинг қачон сафга қайтиши маълум қилинмаяпти.

“Реал” бугун “Эспаньол”га қарши баҳс олиб боради. Ушбу ўйин Тошкент вақти билан соат 19:15 да бошланади.

Карло Анчелотти бошқарувидаги "Реал" айни дамда Ла Лига мусобақа жадвалида пешқадамлик қилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)