Аргентиналик машҳур футболчи Эсекьель Гарай бутсаларини михга илгани ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда унинг ўзи инстаграмдаги саҳифаси орқали маълум қилган.

34 ёшли футболчи саломатлиги билан боғлиқ муаммолар туфайли фаолиятини якунлашга қарор қилган.

Марказий ҳимоячи фаолияти давомида "Ньюэллс Олд Бойз", "Расинг", "Реал", "Бенфика", "Зенит" ап "Валенсия" клубларида тўп сурган. У 2020 йилнинг ёзидан буён эркин агент ҳисобланар эди.

Гарай 2007-2015 йилларда Аргентина терма жамоаси шарафини ҳимоя қилган. У терма жамоада жами 32 та ўйин ўтказган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар