Рибери

"Фиорентина"дан шартнома муддати тугаши муносабати билан кетган франциялик ярим ҳимоячи Франк Рибери бу ҳақда фикр билдирди.

“Мен Флоренцияда икки ажойиб йилни ўтказдим. Кетганимдан афсусдаман, мен бу ерда яна бир мавсум қолишни хоҳлардим. "Фиорентина" учун барча ўйинларда бор кучимни бердим, аммо ҳеч ким мен билан янги шартномани муҳокама қилмади. Мен бу клубдан кўпроқ ҳурмат кутгандим”, - деди Рибери.

Рибери “Фиорентина” сафига 2019 йилнинг ёзида эркин агент сифатида келиб қўшилган эди. У ўтган давр мобайнида жами 51 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5 та гол ҳамда 10 та голли узатма ёздириб қўйди.

Франк Рибери фаолияти давомида “Галатасарой”, “Марсель” ва “Бавария” каби клубларда ўйнаган. Франция терма жамоаси сафида 81 та ўйинда майдонга тушган ва 16 та гол урган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар