Роберто Манчини Испанияга қарши ўйиндан олдин нималар деди?

Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини Испанияга қарши бўладиган Европа чемпионати ярим финал баҳси ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Бизни қийин ўйин кутиб турибди. Испания Бельгиядан фарқ қилади, аммо биз ҳали ҳам кўп қийинчиликларга дуч келмоқдамиз. Испания сўнгги бир неча йил ичида ажойиб жамоага айланди, уларда кўплаб ёшлар ва ажойиб мураббий бор.

Умид қиламанки, ҳеч бўлмаганда бир марта сиз ҳақсиз (Италия финалга чиқишига ишонган журналистларга жавобан). Бу осон бўлмайди, биз сифатли футбол намойиш этишимиз керак. Испания энг яхши жамоа, бу осон бўлмайди”, - деди Манчини.

Италия ва Испания терма жамоалари ўртасидаги ярим финал учрашуви эртага Лондонда бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар