“Рома” футболчиси Моуриньонинг сирини очиб қўйди

Жозе Моуриньо мураббийлик фаолиятида илгари кузатилмаган натижани қайд этди. Унинг шогирдлари кетма-кет олтита расмий учрашувда ғалаба қозонди.

Хўш, “Рома” қандай қилиб енгилмас жамоага айланмоқда?

Жамоа ҳимоячиси Жанлука Манчини Моуриньо ўтказаётган машғулотларнинг ўзига хос хусусиятларини ошкор қилди.

- Мураббий жамоани қабул қилиб олган илк кунларданоқ, бизга ғолиблик руҳини сингдиришга ҳаракат қиляпти. Машғулотларимиз хотиржам ва секин ўтган пайтни эслай олмайман. Моуриньо бизларни жасорат кўрсатишга ундайди, - дейди Жанлука Манчини.

Истеъдодли ҳимоячининг ўзи А Сериядаучта учрашувда майдонга тушди. “Рома” миллий чемпионатда тўртинчи тур олдидан очко йўқотмаган уч жамоадан бири бўлиб турибди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
ABDULAZIZ SINDAROV2004
19/09/2021 20:34
.
ABDULAZIZ SINDAROV2004
19/09/2021 20:35
Bu hamma bilib qoyibdiku endi romani ishi oldinga ketmaydi
Vohid Shabaev
19/09/2021 17:46
Ахмок, шундай сирни хам очадими.

Минбар

Барча блоглар