“Рома” ҳимоячиси Крис Смоллинг жароҳат олди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 31 ёшли англиялик футболчи А Сериянинг 7-туридан ўрин олган “Эмполи”га қарши ўйинда сонидан жароҳат олган. Шифокорларнинг сўзларига қараганда, Смоллингнинг сафга қайтиши учун камида 3 ҳафта талаб этилади.

Шу тариқа у чемпионатнинг “Ювентус” ва “Наполи”га қарши бўладиган марказий баҳсларини ўтказиб юборади. Бундан ташқари, УЕФА Конференциялик лигаси гуруҳ босқичидан ўрин олган “Буде-Глимт” клубига қарши ўйинда ҳам қатнашмайди.

Крис Смоллинг жорий мавсум А Серияда 4 та ўйинда майдонга тушди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар