Роналду 15 ёшли ўсмир бир мушт билан комага туширган футболчига видеомурожаат йўллади

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду Австралияда кома тушиб қолган англиялик ҳужумчи Дэнни Ходжсонга мурожаат йўллади.

- Салом, Дэнни. Сен ҳақингда эшитдим. Тезда ўзингга келишингга ишонман. Мен сени Манчестердаги ўйинларимиздан бирига таклиф қиламан. Тезроқ тузал, дўстим, - деди Криштиану Роналду видеомурожаатда.

Австралиянинг “Жундалуп” жамоасида ўйнаётган Дэнни ўтган ҳафта Перт шаҳридаги темирйўл  вокзалида бошининг орқа қисмидан қаттиқ зарба еди ва ҳушини йўқотганича ҳали ўзига келгани йўқ. Маълумотларга қараганда, 15 ёшли ўсмир ўйиндан кейин уйига қайтаётган футболчига мушт туширган.

Маҳаллий полиция муштумзўр ўсмирни қўлга олган ва 22 сентябрь куни у суд қилинади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар