Роналду бундан ҳам кўп гол уриши мумкин, фақат...

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Уле Гуннар Сульшер ҳужумчи Криштиану Роналду билан жамоанинг тактикасини муҳокама қилди.

ESPN хабарига кўра, португалиялик юлдуз мураббийлар штаби билан майдонда ўз фаолиятини яхшилаш борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди. 36 ёшли ҳужумчи, жамоадошлари ҳужум зонасида тўпни тезроқ ҳаракатлантирса, бундан ҳам кўпроқ гол уриш мумкинлигини айтди.

Маълум бўлишича, Сульшер футболчининг сўзларига қулоқ солган ва машғулот жараёнига аллақачон ўзгартириш киритган.

Эслатиб ўтамиз, Роналду "Манчестер Юнайтед"га қайтгач, 5 ўйинда 5 та гол урди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
01/10/2021 22:53
Супер ўйинчи, Супер талант. Сулшерга ўзининг фикрини айтишга тўлиқ ҳаққи бор унинг.5 ўйин 5 гол даҳшат натижа. Ҳавас қилса арзийди. Шунчаки Қойил. СR7