"Башакшеҳир"нинг "Галатасарой"га қарши тахминий таркиби маълум
Туркия кубоги A гуруҳининг биринчи тури доирасида "Галатасарой" ҳамда "Истанбул Башакшеҳир" ўртасида муҳим учрашув бўлиб ўтади. Ўтган мавсумда кубокни қўлга киритган "Галатасарой" бу мавсум ҳам мусобақада ғалаба қозонишни мақсад қилган.
Нури Шаҳин бошчилигидаги "Башакшеҳир" эса сўнгги учрашувларда қатор ажойиб ғалабалар қайд этмоқда. Бу муваффақиятларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаевнинг ҳам ҳиссаси бор.
Туркиянинг Fanatik ва Fotomaç нашрлари мазкур баҳс учун жамоаларнинг тахминий асосий таркибларини эълон қилди. Манбаларга кўра, Шомуродов ҳамда Файзуллаев учрашувни илк дақиқалардан бошлаши кутилмоқда.
Fanatik
"Галатасарой": Гюнай, Саллай, Арда, Абдулкерим, Казимжан, Торрейра, Сара, Юсуф Демир, Ахмед, Бариш, Икарди
"Башакшеҳир": Муҳаммад, Ўмер Али, Дуарте, Опоку, Онур, Умут Гюсюн, Берат, Файзуллаев, Харит, Шомуродов, Селке
Fotomaç
"Башакшеҳир": Муҳаммад, Онур, Опоку, Дуарте, Эбоселе, Онур, Файзуллаев, Умут, Харит, Да Коста, Шомуродов
"Галатасарой": Гюнай, Саллай, Арда, Абдулкерим, Казимжан, Беркан, Сара, Ахмед, Юнус, Бариш, Икарди
Маълумот учун, ўйин бугун соат 22:30'да старт олади.



Фикрлар