Роналду фаолиятини якунлагач нима иш қилмоқчи?

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг мураббий бўлмоқчи. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 36 ёшли португалиялик футболчи бир неча йилдан сўнг "қизил иблислар"нинг ёшлар жамоасига мураббий бўлмоқчи. Шу тариқа, Криштиану ўғли 11 ёшли ўғлининг катта футболга қадам қўйишини кузатмоқчи.

Роналду жорий мавсум "Манчестер Юнайтед" сафида тўртта ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урди. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар тузилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)