Роналду Гиннеснинг рекордлар китобидан ўрин эгаллади

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз рекорди билан футбол тарихидан ўрин эгаллади.

36 ёшли футболчи Ирландияга қарши ўйинда икки гол киритиб жамоасига ғалаба олиб берди. Эндиликда, унинг ҳисобида терма жамоа сафида урилган голлар сони 111 тага етди.

Ушбу натижа сабабли Гиннесниг рекордлар китоби футболчига сертификат тақдим этди.

"Ҳаммаси учун раҳмат. Сени дунёдаги камсонли инсонлар қаторида кўришгани доим ёқимли. Энди, бундан ҳам каттароқ натижаларга эришишга уриниб кўрамиз!",-деб футболчи ўз инстаграмида пост қолдирди.

yahiccc

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!