Роналду: Ҳар ким жамоада ўз ўрнини билиши керак!

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоадаги ўрни ҳақида фикр билдирди.

"Ҳар ким ўз ролини билиши керак. Мен жамоадаги ўрнимни биламан. Гол уриш, шерикларимга ўйин тажрибаси улашиш ва ёрдам бериш менинг вазифамдир. Агар ҳар бир футболчи жамоа учун борини берса, биз янада яхшироқ ўйнаймиз.

Бизда фантастик мухлислар, ажойиб стадион ва кучли таркиб бор. Айнан улар учун ҳам тўхтамаслигимиз керак. Мен мухлислар, оилам ва ўзимни хурсанд қилишга ҳаракат қиламан. Янада баландроққа парвоз қилишни истайман.

Португалия терма жамоаси ҳақида гапиряпсиз, лекин Чемпионлар лигасида мен энг кўп гол урган, узатма берган ва ғалаба қозонган футболчиман. Шунга қарамай, давом этмоқчиман",-деди Криштиану. Маълумот учун, 36 ёшли ҳужумчи 24 октябрь куни жамоаси билан "Ливерпуль"га қарши майдонга чиқади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
23/10/2021 21:20
У шубҳасиз Қрол. СR7 тенгсиз футболчи.

Минбар

Барча блоглар