Роналду: Мен “Манчестер Юнайтед”ни қутқариш йўлини биламан, лекин айтмайман!

Криштиану Роналду “Манчестер Юнайтед” Англия премьер-лигасида совринли ўринлардан бирига илина олмаётганидан норозилигини яширмаяпти.

Ман “Манчестер Юнайтед”нинг менталитети кучли учликдан ташқарида бўлишини ҳазм қила олмаяпман. Нимадир яхши нарса барпо этиш учун аввалгисини бузишга тўғри келади. Янги йил бошланди, янги ҳаётга ҳам қадам ташлаш керак.

“Манчестер Юнайтед” мухлислар кутаётган даражага чиқиши керак. Ишқибозлар бунга муносиб. Ҳозир нималарнидир ўзгартиришга қодирмиз. Мен нима қилишни биламан, лекин буни айтмайман. Айтсам, мураббийларга нисбатан ҳурматсизлик бўлади.

“Манчестер Юнайтед” ҳамма нарсани ўзгартириши керак. Мен бу ёрга олтинчи, еттинчи ёки бешинчи ўринни эгаллаш учун келмаганман. Бу ерга курашиш ва рақобатлашиш учун келдим. Жамоа зўр бўлиши учун узоқ йўлни босиб ўтиши керак, - деди Роналду.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×