Роналду: Она, менинг ўйинларимга келманг!

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду онаси Долорес хонимнинг муҳим ўйинларга нега ташриф буюрмаслигини очиқлади.

- Ҳозирча, онамга катта ўйинларни бевосита томоша қилишига рухсат бермаймиз. Мен онамга: “Отам йўқ, сизни ҳам йўқотишни истамайман, шунинг учун чорак финал, ярим финал ва финалларни томоша қилмаймиз”, - дейман. Онам стадионда икки марта ҳушидан кетиб қолган. У баъзан қатти асабийлашади, - деди Криштиану Роналду.

Криштиану Роналду футболчи сифатида Португалия, Англия ва Италия чемпионатларида муваффақиятли тўп тепиб келмоқда. У кучли бешлик чемпионатларидан учтасида 100 тадан ортиқ гол урган ягона ҳужумчи ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар