Роналду узоқ кутилган афсонавий рекордни ўрнатди!

Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

Европа қитъаси жамоаларидан Португалия Ирландияга қарши ўйинда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 85 ва 90+6-дақиқаларда иккита гол урган Роналду жамоасининг ғалабасини таъминлади. Эътиборлиси, ушбу дубль эвазига португалиялик юлдуз терма жамоа сафида киритган голлари сонини 111 тага этказиб олди ва бу борада янги рекорд ўрнатди. Aввал ушбу кўрсаткич эронлик Aли Дайига тегишли эди.

Маълумот учун, 36 ёшли Роналду Португалия терма жамоаси таркибида 2003 йилда дебют қилган ва бу вақт оралиғида 180 учрашувда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!