Роналду ва Месси гол уришни Левандовскидан ўргансин

Айни дамда "Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски дунёнинг энг яхши самарадор топ футболчиси ҳисобланади.

Польшалик футболчи 2021 йилнинг бошидан буён рақиб дарвозасига умумий ҳисобда 62 та гол киритди.

Левандовскининг "Олтин тўп" борасидаги асосий рақобатчиси Лионель Месси (ПСЖ) ҳисобида ҳозирча жорий календар йилида 40 та гол уришга муваффақ бўлди. Аргентиналик футболчи бу борада ҳатто Криштиану Роналдуга ҳам имкониятни бой бермоқда. "Манчестер Юнайтед"га қайтган португалиялик юлдуз ҳисобида 42 та гол мавжуд.

Таъкидлаш керакки, Левандовски жорий мавсум голларининг 10 тасини пенальтидан киритди. Бу кўрсаткич Мессида 5 та, Роналдуда 8 тани ташкил қилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар