Роналду “Юнайтед” муҳитини бузади!

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ҳужумчиси Димитар Бербатов бу жамоага Криштиану Роналду келганидан кейин ички муҳит бузилиши эҳтимоли катта эканини таъкидлади.

- Роналду келиши билан жамоага таъсир ўтказа бошлаганидан ҳайрон бўлганим йўқ. Мавсум давомида Криштиану янада кучайиб боради. Унинг тўпурарлик маҳоратига шубҳа қилиб бўлмайди. Мухлислар ҳам уни зўр кутиб олишди. Бунга жавобан Роналду дебют учрашувида бир жуфт гол урди.

Энг қизиғи, Сульшер жамоанинг қолган ўйинчиларни қандай қилиб бахтиёр қилишида. Хусусан, у Эдинсон Каванини ўйнатиш йўлини топиши керак. Истеъдодли ўйинчилар кўп бўлган таркиб билан ишлаш жуда қийинлашиб бораверади. Чунки уларнинг ҳис-туйғулари жумбушга келади. Менимча, Кавани ҳозир бахтли эмас, - деди Димитар Бербатов.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)