"Манчестер Юнайтед" собиқ сардори Рой Кин "қизил иблислар" ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди. Унинг айтишича, португалиялик юлдуз дастлабки дақиқлардан майдонда ҳаракат қилиши керак. 

"Роналду захирадан ўйинга қўшилишни ёқтирадиган футболчилардан эмас. У МЮга захира ўриндиғида ўтириш учун қайтмаган. Менимча, "Челси"га қарши баҳсда у "музлаб" қолган. 

Роналду – топ футболчи. Криштианунинг манкунианликларга қайтганидан кейинги статистикаси буни исботламоқда. Агар майдонда у баъзи ишларни қилмаса, ҳам уни кечириш керак. Чунки, Роналду қийин ўйинларда ғалаба голларини уради", - деди Рой. 
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар