Роналдуга кўп гол урадиган рақобатчи келади

“Манчестер Юнайтед” хўжайинлари “Ривер Плейт” ҳужумчиси Хулиан Альварес трансфери бўйича аргентиналикларга расмий таклиф юборишга тайёргарлик кўрмоқда.

21 ёшли ҳужумчи Аргентина чемпионатида тўпурарлик қобилиятини намойиш этиб келмоқда.

Альваресга “Манчестер Юнайтед”дан ташқари Европанинг бошқа клублари ҳам харидор ҳисобланади. Ҳужумчининг ўзи ҳам кучини “кўҳна қитъа”да синаб кўришга қарши эмас.

Альварес охирги 46 та ўйинда 24 та гол уриб, 15 та голли пас узатди. Манчестерликлар бу ҳужумчи учун 20 миллион евро бериши керак бўлади.

Хулиан ёш бўлишига қарамай, Либертадорес кубоги соҳиби ва финалчиси ҳисобланади. Бундан ташқари, у Аргентина терма жамоаси сафида ёзда ўтказилган Америка кубогида ғолиб чиқди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар