Роналдунинг келгани бошқа юлдузга қимматга тушди

Эдинсон Кавани муваффақиятли кечган ўтган мавсумдан сўнг, янги чемпионатда кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишига ишониб, “Манчестер Юнайтед” билан шартномани узайтирган эди.

Бироқ, ёзги трансферлар даврининг сўнгги кунларида жамоага Криштиану Роналдунинг келиши уругвайлик ҳужумчига ҳам кутилмаган воқеа бўлди. Португалиялик юлдуз ўзи иштирок этган ўйинларда узлуксиз гол ураётгани Каванининг майдонга тушиш имкониятини пасайтириб юборди.

Шу боис, Эдинсон “Манчестер Юнайтед”ни тарк этишга қарор қилди. Кавани кўпроқ ўйин амалиёти тақдим қиладиган клубга ўтишни истаяпти. Мутахассислар бу трансфер қишда рўй бериши мумкинлигини таъкидламоқда.

34 ёшли футболчининг манчестерликлар билан шартномаси мавсум охирида якунланади. Кавани янги мавсумда атиги бир марта майдонга тушди холос.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)