Роналдунинг келиши биз учун ёмон хабар бўлди

“Манчестер Юнайтед”нинг асосий таркибига кира олмаёган Донни ван де Бекнинг агенти Гидо Альберс Криштиану Роналдунинг жамоага келгани нидерландиялик футболчининг келажагига салбий таъсир қилишини айтди.

- Криштианунинг Манчестерга келгани биз учун ёмон хабар эканини билдик. Погба майдоннинг чап қанотида ўйнайди. Роналду келганидан кейин у позициясини ўзгартиради. Бу майдон марказида яна бир футболчи ўйнашини билдиради.

Биз Сульшер ва клуб раҳбарияти билан суҳбатлашганимиздан кейин янги жамоа қидирдик ва “Эвертон” вариантида тўхтадик. Бироқ, трансфер ойнаси ёпилишидан олдин Сульшер ва клуб мутасаддилари қўнғироқ қилиб, Донни трансферга қўйилмаслигини ва эрталабдан машғулотларга келишини айтишди.

Биз уларга Донни ван де Бек Англияга Лига кубоги, мамлакат кубоги ва Еврокубокларда эмас, балки премьер-лигада ўйнагани келганини уқтирдик. Ҳозир Сульшер билан музокара қиляпмиз. Рақобат ўта кучайганига қарамай, у Доннига имкон бериши керак, - деди  Гидо Альберс.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар