Рўзиқул Бердиев: Марко Станоевич алмаштириб бўлмас футболчи эмас!

Суперлига 9-турининг қолдирилган ўйинида "Металлург" "Насаф"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Беллашувдан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

"Металлург"ни ғалаба билан табриклайман. Улар ўйинни яхши бошлади ва илк дақиқалардан бизга босим уюштирди. Бўлим ўрталарида ташаббусни қўлга олишни уддаладик, лекин сўнгги дақиқалардаги хато қимматга тушди. Иккинчи таймда ўзгаришлар қилиб, ўйиннинг боришини ўзгартирдик. Аммо битта стандарт вазият барчасини ҳал этди.

Албатта, Марко Станоевич алмаштириб бўлмас футболчи эмас. Ўйлайманки, захирадан тушган ўйинчилар ундан яхшироқ ҳаракат қилди. Менимча, ёшларга берган имкониятим ўзини оқлади. Улар яхши ҳаракат қилди. Бироқ яна айтаман, стандарт вазиятдаги эътиборсизлигимиз туфайли гол ўтказиб юбордик".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!